Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги Кино саройида ёш режиссёр Нуриддин Раҳмоннинг «Ўзга сайёралик эр» саргузашт комедияли ва фантастик фильми премьераси бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда «Kultura.uz».
Фильм ўткир сюжетли, шунингдек кулгили воқеаларга бой. Фильм бош қаҳрамонлари Ерга ёвуз ният билан учиб келади. Улар ўз йўлларида учраган тўсиқларни ҳар қандай воситалар ёрдамида бартараф этиб, тузган режаларини амалга оширмоқчи бўлади. Бироқ қаҳрамонлар Ерда меҳрибон кишилар орасида яшаб кўриб, ўз фикрларини ўзгартиради.
Нашр ёзишича, ўзга сайёраликлар қиёфасини яратишда фильм ижодкорлари энг замонавий компьютер технологияларига мурожаат қилган.
Изоҳ (0)