Россияда Daewoo бренди остида хизмат кўрсатадиган GM Uzbekistan’нинг савдо кўрсаткичлари 85,2 фоизга қисқарди. Бу ҳақда Auto.mail.ru хабар бермоқда.
Компания апрель ойида жами 405та, хусусан, 319та Gentra (Chevrolet Lacetti 2’нинг Россиядаги номи), 19та Nexia автомобилини сотди.
2015 йил бошидан бери эса GM Uzbekistan Россияда 1867та автомобиль сотган бўлган бўлиб, бу 2014 йилнинг шу давридаги кўрсаткичга нисбатан 78 фоизга кам.
Умуман, Россия автомобиль бозорида апрель ойида савдо кўрсаткичлари 50,2 фоизга, 2015 йил бошидан бери эса 51 фоизга қисқарган.
Апрель ойида Россия бозорида фақат Rolls-Royce (57 фоизга) ва Porsche (16,9 фоизга) ўз савдо кўрсаткичларини яхшилашга муваффақ бўлган.
Изоҳ (0)