Германиянинг Carplane компанияси Фридрихсхафендаги авиашоуда учар автомобиль прототипини тақдим этди, дея хабар бермоқда «Motor.ru». Унинг ўзига хос жиҳати иккиталик фюзеляж (корпус)га эга эканлигидадир.
Ишлаб чиқувчилар сўзларига кўра, бундай архитектура машинага ерда ҳаракатланиш чоғида яхши бошқарилиш имконини беради. Бу ҳолда йиғма қанотлар иккала фюзеляж оралиғидаги жойда сақланади.
Самолёт-автомобилнинг парвоз масофаси 833 км, уча оладиган энг юқори нуқтаси 4570 метрга тенг. Унинг одатий тезлиги соатига 200 км, ердаги максимал тезлиги эса соатига 176 километрни ташкил этади.
Ушбу транспорт воситасининг илк парвози ёзда бўлиб ўтиши мўлжалланган.
Изоҳ (0)