Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия президенти Владимир Путин «Русский пионер» журналига ёзган мақоласида Иккинчи жаҳон урушида жанг қилган отаси ва фронт ортида қолган онасининг кечмишлари, уларнинг қандай қилиб омон қолганликлари ҳақида ҳикоя қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Путиннинг сўзларига кўра, унинг отаси ҳам, онаси ҳам Иккинчи жаҳон урушида бахтли тасодиф туфайли омон қолган, шунга қарамай, немис аскарларига нисбатан адоват билан қарамаган, чунки улар ҳам аслида вазият қурбони эканлигини Путиннинг ота-онаси яхши ҳис қилган.

Путиннинг сўзларига кўра, унинг отаси ҳарбий заводда ишлаган ва урушга бормаслик имтиёзига эга бўлган, бироқ у ўз хоҳиши билан ариза ёзиб, урушга кетган. Уни диверсион отрядлардан бирига жойлаштиришган ва жанглардан бирида у яраланган.

«Отам уни қандай ярадор қилишгани ҳақида сўзлаб берган. Оғир жароҳат олган. У бир умр оёғидаги снаряд парчалари билан яшади: уларни ҳаммасини чиқариб олишмаганди. Оёғи оғрирди, оёқ кафти кейин ҳам тўғри бўлмади. Суякларга зарар етмаслиги учун майда снаряд парчаларига тегмасликка қарор қилинганди. Шукрки, оёқни сақлаб қолишганди, ваҳоланки, кесиб ташлашлари ҳам мумкин эди. Яхши шифокор учраб қолган», - деб ёзади Путин.

«Отамга юришга рухсат беришганидан сўнг, у қўлтиқтаёқда уйга қайтган. Уйга келса, подезддан жасадларни олиб чиқишяпти. Онамни кўрган. Яқин келиб, қараса, у нафас оляпти. Санитарга қараб: «У ҳали тирик-ку!», - деса, улар: «Йўлда тамом бўлади, омон қолмайди», - дейишган. Отамнинг айтишича, у қўлтиқтаёқлари билан уларга ташланиб, онамни хонадонга қайтиб олиб киришга мажбур қилган», - дейди Путин.

«Санитарлар отамга: «Майли, нима десанг шу, лекин билиб қўй, биз бу ерга икки-уч-тўрт ҳафта давомида келмаймиз. Ана ўшанда ўзингдан кўр», - деб чиқиб кетишган. Онам шундай қилиб омон қолган. 1999 йилга қадар яшади. Отам эса 1998 йил сўнгида вафот этганди», - дея қўшимча қилади Путин.

«РИА Новости»нинг қайд этишича, Россия президенти Владимир Путиннинг мақолалари бундан аввал ҳам «Русский пионер» журналида чоп этилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Уруғчилик ҳамда пистачилик илмий марказлари ташкил этилади
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Маслаҳатлар
Ширинликлар ўрнига нима истеъмол қилиш мумкин? Қадди-қоматга зарарсиз тавсиялар