Австрия ядро қуроли фожиали гуманитар оқибатларни келтириб чиқаришини инобатга олиб, уни тақиқлашга даъват этди. Бу ҳақда Австрия ташқи ишлар вазири Себастьян Курц Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома (ЯҚТШ) анжуманида гапирар экан, ушбу ташаббусни 159 та давлат қўллаб-қувватлашини таъкидлаб ўтди, деб ёзади «Корреспондент.net».
«Ядро қуроли бошқа ҳеч қачон ишлатилмаслигини кафолатлашнинг ягона усули — уни тўлиқ йўқ қилиш», — деди Курц.
Ташаббусни ЯҚТШга аъзо мамлакатларнинг 159 таси қўллаб-қувватласа-да, у ядро давлатлари ва Хавфсизлик кенгашининг вето ҳуқуқига эга аъзолари — АҚШ, Британия, Франция, Россия ва Хитой томонидан ёқланмайди.
Ядро қуролига эга эканлиги эҳтимоли бўлган давлатлар — Исроил, Покистон, Ҳиндистон ва КХДР ҳам ушбу ташаббус тарафдорлари сафига кирмайди.
Изоҳ (0)