АҚШнинг Мэриленд штати Балтимор шаҳридаги норозилик ҳаракати иштирокчиларидан бири кўчанинг қоқ ўртасида Майкл Жексон қўшиғига рақс тушиб, ўзига эътибор қаратди, дея хабар бермоқда «Сегодня.ua».
Йигит поп қироли услубида кийиниб олган ҳолда айнан унга хос тарзда рақс тушди.
Эслатиб ўтамиз, қўлга олинган қора танли эркакнинг ўлимидан кейин келиб чиққан норозилик туфайли полиция ва маҳаллий аҳоли ўртасида яна тўқнашувлар бошланганидан сўнг Мэриленд губернатори Лари Хоган 27 апрель куни фавқулодда ҳолат жорий қилганди.
Изоҳ (0)