Fixr.com сервиси яратувчилари дунёнинг турли мамлакатларида қайси маҳсулотлар нархлари Google фойдаланувчиларини қизиқтиришини аниқлади ва ўз тадқиқотлари натижаларини сиёсий харитага туширди, деб ёзади TJournal.
Fixr.com вакиллари таъкидлашича, уларнинг тадқиқотини илмий деб атаб бўлмайди, чунки харитани яратишда Google’да берилган оммабоп сўровлар ҳақидаги маълумотлардан фойдаланилган.
Дунёнинг ҳар бир мамлакати учун қидирув сатрига «*қанча туради [мамлакат]да» жумласи киритилди. Шу тариқа, Fixr.com Россиядаги одамлар энг кўп МиГ қирувчи самолётида учиш қанчага тушиши, Ҳиндистонда — сигир сотиб олиш, Буюк Британияда — таълим олиш, Гайанада — дафн маросимини ўтказиш нархлари билан қизиққанлигини аниқлади.
Изоҳ (0)