Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

28 апрель куни LG компанияси ўзининг G4 флагман смартфонини расман тақдим этди, дея хабар бермоқда «3dnews.ru». Унинг жаҳон премьерасига бағишланган тадбирлар бирваракайига иккита шаҳар — Лондон ва Нью-Йоркда бўлиб ўтди.

Фото: 3dnews.ru

Фото: 3dnews.ru

Тақдимотда янги қурилма икки хил вариантдаги дизайнда намоён бўлди. Улардан бирининг орқа корпуси оригинал текстурага эга бўлса, иккинчиси бахялаб тикилган бузоқ терисидан ишланган.

Фото: 3dnews.ru

Фото: 3dnews.ru

Смартфон 5,5 дюйм ва 2560×1440 пикселли экран, 16 мегапикселли асосий ва 8 мегапикселли олд камера, 3 Гб тезкор ва 32 Гб ички хотира (+microSD), 3000 мА/с сиғимли аккумуляторга эга. LG G4 Android 5.1 Lollipop операцион тизимида ишлайди.

Унинг ўлчамлари 148,9×76,1×6,3—9,8 мм, оғирлиги 155 граммга тенг.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади