Samsung компанияси 2015 йилнинг биринчи чораги учун молиявий ҳисоботини эълон қилди, дея хабар бермоқда «Mail.ru».
Компаниянинг жами кирими 47,12 триллион Корея вони (тахминан 43 миллиард доллар)ни, фойдаси эса 5,9 триллион (5,4 миллиард доллар)ни ташкил қилди. Ўтган йилги натижаларга нисбатан компания кирими 10 фоизга, фойда эса 30 фоизга тушиб кетди.
Нашр таъкидлашича, бу кирим ва даромадлар камайиши кузатилган кетма-кет олтинчи ҳисобот давридир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Американинг Apple корпорацияси даромади 40 фоизга ўсгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)