Facebook компанияси хабар алмашинуви учун мўлжалланган Messenger мобил дастурига видеоқўнғироқларни амалга ошириш имкониятини қўшди, дея хабар бермоқда компания матбуот хизмати.
Тегишли белгича Messenger интерфейсида пайдо бўлди, суҳбатни бошлаш учун уни босиш кифоя. Дастур фойдаланувчилари видеоалоқани суҳбатдошлардан бирида iOS, бошқасида Android-қурилма бўлган тақдирда ҳам ишлатиши мумкин бўлади.
Видеоқўнғироқларни биринчилардан бўлиб Бельгия, Буюк Британия, Дания, Франция, Греция, Ирландия, Канада, Лаос, Литва, Мексика, Нигерия, Норвегия, Уммон, Польша, Португалия, АҚШ, Хорватия ва Уругвай каби 18 та давлатдаги iOS ва Android бошқарувидаги мобил қурилмалар фойдаланувчилари синаб кўришга муваффақ бўлди. Кейинги ойлардан Facebook ушбу рўйхатни кенгайтириш ниятида.
Изоҳ (0)