Роман Абрамович саккизинчи фарзандининг дунёга келишига тайёргарлик кўраётган бир пайтда унинг 21 ёшли Аркадий исмли ўғли ўзининг Zoltav компанияси билан бирга миллионлаб пуллар ишлаб топмоқда, деб хабар берди «Kun.uz».
Отасидан тадбиркорлик қобилияти ўтган Аркадий Абрамович қисқа муддатларда компаниясини ривожлантира олди. Бугунги кунда Аркадийга тегишли Бортовое газ кони унга ярим йил ичида 20 млн доллар фойда келтирди. Шунга қарамай, апрель бошида ОАВларда Аркадий ўтган йилнинг июнида 77 млн га сотиб олинган бу конни сотмоқчилиги ҳақида янгиликлар чоп этилганди.
«Бизлар узвий равишда ўсиш билан бирга Россия ва МДҲдаги конларни сотиб олиш ҳисобига ҳам ўсиш учун имкониятларни излашда давом этмоқдамиз. Бизнинг компания 2015 йилда янада кўпроқ фойда келтиради», − деб изоҳ бериб ўтди Zoltav компанияси директори Алистер Фергюсон.
Аркадий Абрамович университетни тамомламасданоқ, 19 ёшидан тадбиркорлик билан шуғулланишни бошлаган. Компаниянинг ишлари бу шижоатли йигитга Бостондаги нуфузли Northeastern таълим муассасасининг дипломини олишига халақит бермади.
Изоҳ (0)