БМТ вайронкор зилзиладан жиддий зарар кўрган Непалда йирик гуманитар операцияни бошлашга тайёрланмоқда. Бу ҳақда ташкилот бош котиби Пан Ги Мун маълум қилди, дея хабар бермоқда Kommersant.ru.
БМТ бош котиби ўзининг ёзма мурожаатида Непал раҳбарияти ва зилзила натижасида ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.
«БМТ халқаро қидирув-қутқарув операцияларини мувофиқлаштиришда Непал ҳукуматига кўмак беради ва айни вақтда кенг миқёсли ёрдам кўрсатишга тайёрланмоқда», - деди Пан Ги Мун.
Сўнгги маълумотларга кўра, Непалда 25 апрель, шанба куни рўй берган 7,4 магнитудали зилзила натижасида қурбонлар бўлганлар сони 1,9 минг кишидан ошиб кетган.
Изоҳ (0)