Қозоғистонда президентлик сайловларида овоз бериш якунланди, дея хабар бермоқда «Ведомости». Дастлабки маълумотларга кўра, овоз беришда сайловчиларнинг 95,11 фоизи қатнашган. Сайловнинг дастлабки натижалари бугун, 27 апрель куни эълон қилинади.
Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Владимир Форс айтишича, айни пайтда сайловчилар овозларини ҳисоблаш ишлари олиб борилмоқда. Қонунчиликка мувофиқ, бунга ҳисоб-китоб бошланган пайтдан 12 соат вақт берилади.
Республиканинг 14 та вилоятида ҳам сайловчилар иштироки кўрсаткичи 95 фоиздан ошган.
Изоҳ (0)