Юк автотранспорт воситаси орқали Ўзбекистон Республикасининг бир фуқароси номига келган товарлар божхона постига тақдим этилган ҳужжатлар асосида кўрикдан ўтказилди, деб хабар бермоқда Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати.
Ушбу жараёнда контейнерда мавжуд 11 минг донадан ортиқ 46 миллион сўм қийматдаги турли хўжалик моллари ва кийим-кечаклар тақдим қилинган ҳужжатларга мос эмаслиги маълум бўлди.
Суднинг қарорига кўра, Ўзбекистонга ноқонуний равишда олиб келинган мазкур товар моддий-бойликларининг 21 миллион сўмлик бир қисми яроқсиз деб топилиб йўқ қилинди. 25 миллион сўмлик қийматдаги қолган товарлар эса яроқли ҳисобланиб, давлат эгалигига ўтказилди.
Изоҳ (0)