Абитуриентларни Тошкентдаги Инха университетига ўқишга кириш шарт-шароитлари билан таништириш мақсадида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида учрашувлар ва ахборот тадбирлари ташкил этилади. Бу ҳақда Telegraf.uz хабар бермоқда.
28 апрель, сешанба куни республика олий таълим муассасаларида, шунингдек, «Ўзбектелеком» компаниясининг ҳудудий видеоконференцалоқа студияларида академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг битирувчилари ва уларнинг ота-оналари билан учрашувлар ўтказилади.
Учрашувларда Тошкентдаги Инха университетига ўқишга кириш учун зарур бўлган ҳужжатлар, имтиҳонлар ва шартлар тўғрисида ахборот берилади.
Изоҳ (0)