Латвиянинг Лиепая шаҳрида Ўзбекистон билан ҳамкорликда транспорт-логистика хаби қурилиши бормоқда, деб ёзади «12news.uz». Бу ҳақда Ригада Латвия Савдо-саноат палатаси томонидан ташкиллаштирилган «Ўзбекистон ва Латвия компаниялари ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш» семинарида айтиб ўтилди.
«Латвия ЕИ давлатлари ичида Ўзбекистон учун муҳим шерикдир. Ҳозирнинг ўзидаёқ Ригада учта ўзбек Савдо уйи бор, Ўзбекистонда эса Латвия капиталига эга бўлган бир нечта фирма ишламоқда», — деди Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчиси Афзал Ортиқов.
Изоҳ (0)