Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Япониянинг тоғли Яманаси префектурасида қурилган 42 километрли тажриба темирйўлида магнит ёстиқча (маглев)да ҳаракатланувчи янги поезд сешанба куни соатига 603 километр тезликда ҳаракатланиб, янги жаҳон рекордини ўрнатди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Фото: ТАСС

Фото: ТАСС

Аввалги рекорд 16 апрель куни ўрнатилган, ўшанда поезд соатига 590 километр тезликда ҳаракатланган эди. «Биз энди бу каби тажрибаларни тўхтатамиз ва асосий эътиборни максимал даражада барқарор ва хавфсиз ҳаракатни таъминлашга қаратамиз», - дейди JR Tokai темирйўл компанияси вакили.

Японияда маглевни қуриш бўйича ҳаракатлар ХХ асрнинг 70 йилларида бошланган бўлиб, 2003 йили JR Tokai темирйўл компанияси томонидан ишлаб чиқилган экспресс соатига 581 километр тезликда ҳаракатланиб, жаҳон рекордини ўрнатган эди.

2011 йили Япония ҳукумати Токио ва Хонсю ороли марказий қисмидаги Нагоя шаҳарларида орасида 286 километрли илк тижорий маглев темирйўлини қуриш бўйича режани маъқуллади. Қиймати 45,8 миллиард долларга тенг бўлган темирйўл қурилиши 2014 йилда бошланган бўлиб, 2027 йилда битади.

Магнит ёстиқчада ҳаракатланувчи экспресс Токио ва Нагоя оралиғидаги масофани соатига ўртача 500 километр тезлик билан 40 дақиқада босиб ўтади. Ҳозирги вақтда фойдаланилаётган «Синкансен» тезюрар поездлари эса бунинг учун 1 соат 28 дақиқа вақт сарфлайди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар