Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Малайзиялик криминалистика мутахассислари Boeing-777 ҳалокатга учраган жойда қолган ашёвий далилларни иложи борича кўпроқ йиғиб олиш мақсадида Донецкда «камида 2—3 ҳафта» қолмоқчи. Бу ҳақда «Донецк халқ республикаси»га етиб келган малайзиялик экспертлар гуруҳи раҳбари Ҳусайн Умар Хонга таяниб, ТАСС хабар берди.

Архив. Фото: ТАСС

Архив. Фото: ТАСС

Малайзия вакили айтишича, улар олдига қўйилган вазифалар жумласига ҳалокат қурбонлари мурдаларини, шунингдек ҳодиса билан боғлиқ ашёвий далилларни топиш киради. Ушбу операцияда Нидерландия ва Украина мутахассислари ҳам қатнашади.

Ўз навбатида ДХР Халқ Кенгаши вице-спикери Денис Пушилин ДХР ҳукумати малайзиялик экспертлар ниятидан бохабар эканлиги ва уларни барча зарур нарсалар билан таъминлашга ҳаракат қилишини айтди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонлик олимлар онкологик касалликларни 99 фоизгача даволайдиган дори ишлаб чиқарди
Дунё
Туркияда эркак ўзи билан бирга яшаган ўзбекистонлик аёлни тош билан ўлдириб, жасадини бўлаклаб, музлаткичда сақлагани аниқланди (видео)
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда электромобиллар сотуви рекорд даражага етди