Россия президенти Владимир Путин Time журнали танловига кўра жаҳоннинг энг нуфузли одами унвонини жанубий кореялик хонанда Ли Че Рин билан бўлишди. Бу ҳақда Echo.msk.ru хабар бермоқда.
Рўйхатда учинчи ўринни катта фарқ билан Леди Гага эгаллаган.
Қайд этишларича, журнал сайтидаги овоз бериш жараёни шанба куни эрта тонгда якунига етган. Ғолиб номи 13 апрель, душанба куни расман эълон қилинади.
Изоҳ (0)