Миср суди шанба куни «Мусулмон биродарлар» диний ташкилотининг Мисрдаги бўлими етакчиси Муҳаммад Бадийни ўлим жазосига ҳукм этди. Бу ҳақда «Коммерсант» хабар бермоқда.
Бадийдан ташқари ҳаракатнинг яна 13 нафар тарафдори ҳам энг олий жазога лойиқ деб топилган, дея хабар бермоқда Reuters.
Агентликнинг қайд этишича, суд Бадий ва унинг тарафдорларини тартибсизликларни келтириб чиқариш ва зўравонликларда айбдор деб топган.
Изоҳ (0)