Саудия Арабистонининг Теҳрондаги элчихонаси ёнида ушбу дипломатик ваколатхонани ёпиш талаби билан оммавий намойиш ўтказилди, дея хабар бермоқда ТАСС.
Намойишчилар нафақат элчихонани ёпишни, балки зиёратчиларнинг Саудия Арабистонига боришларини тақиқлашни ҳам талаб қилди. Улар Саудия Арабистонининг Жидда шаҳридаги аэропортда икки эронлик ўсмирнинг жинсий зўравонликка учраши юзасидан тергов ўтказишни сўрамоқда.
Бир кун аввал бундай оммавий норозилик акцияси Машҳад шаҳридаги элчихона қаршисида ҳам бўлиб ўтди. Улар юқоридаги икки талабдан ташқари, Саудия Арабистони ва коалиция томонидан Яман ҳудуди бўйлаб берилаётган авиазарбалар тўхтатилишини қатъий сўради.
Изоҳ (0)