АҚШ президенти Барак Обама оиласи 2014 йилда 477 минг доллар даромад олди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net» президент томонидан топширилган солиқ декларациясига таяниб. Унинг 20 фоизи — 93 минг доллари солиқларни тўлашга кетди.
Декларацияга мувофиқ, даромаднинг яна 15 фоизи, ёки 71 минг доллар Обама оиласи томонидан 33 та турли хайрия ташкилотларига топширилган.
2008 йилда Обама биринчи марта АҚШ президентлигига сайланганидан буён унинг оиласи даромади қарийб беш марта қисқарди. Ўша йили Обама 2,7 миллион долларлик даромад ҳақида декларация тақдим этган эди.
Изоҳ (0)