Россия Давлат думаси Марказий Осиёдаги ядро қуролидан холи ҳудуд ҳақидаги шартнома протоколини ратификация қилди, дея хабар бермоқда ТАСС.
2014 йил 6 майда Нью-Йоркда имзоланган ҳужжат ядро давлатлари — Буюк Британия, Хитой, Россия, АҚШ, Францияни Шартномага аъзо мамлакатларга қарши ядро қуролини қўлламаслик ва уни қўллаш ҳақида таҳдид қилмасликни юклайди.
Давлат думаси протоколни қўшимча шартлар билан ратификация қилди. Уларга кўра, Россия ўзига ёки унинг қўшинларига, шунингдек унинг иттифоқдошларига ҳужум уюштирилса, ўзини протоколда назарда тутилган ҳолатлар билан чекланган деб ҳисоблаб ўтирмайди.
Изоҳ (0)