Гранатомётлар билан қуролланган жангарилар Синай ярим оролида 15 нафар Миср аскарларини йўқ қилди, дея хабар бермоқда Reuters. Бундан ташқари икки нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди. Ҳодиса 2 апрель куни бир нечта ҳарбий постларга ҳужум натижасида содир бўлди.
Ҳужумлар бир вақтнинг ўзида содир этилган-этилмагани хабар берилмаяпти. Ҳамла учун жавобгарликни ҳеч ким ўз бўйнига олганича йўқ.
Мисрда 2013 йилда ҳарбий тўнтариш амалга оширилганидан буён Синай ярим оролида жангарилар юзлаб аскарларни йўқ қилди.
Изоҳ (0)