Покистон пойтахти суди мамлакат собиқ президенти Парвез Мушаррафни ҳибсга олишга ордер берди, дея хабар бермоқда ТАСС. У гаров пули бериш имкониятини назарда тутмайди.
Аввалроқ ушбу суд гаров пули бериш имкониятини кўзда тутувчи ордерни чиқарган эди, ва сиёсатчи 100 минг Покистон рупияси (тахминан минг доллар)ни тўлаб, ҳибсда сақланишдан қутулиб қолган эди.
Бироқ сиёсатчи махсус топшириқли бўлинмаларнинг 2007 йилда «Лал-Масжид» масжидига шиддатли ҳужуми чоғида руҳоний Абдул Рашид Ғозийнинг ўлдирилиши ҳақидаги иш бўйича навбатдаги мажлисга келмагач, судьялар бундай қарорни чиқарди.
Изоҳ (0)