Россия президенти Владимир Путинга суиқасд тайёрлашда айбланган Россия «Госстрой»и собиқ амалдори ва ҳуқуқшунос Игорь Пузанов 2 апрель, пайшанба куни тўққиз йилга қаттиқ режимли колонияга маҳкум этилди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Тергов версиясига кўра, Пузанов Москвада радио билан бошқарилувчи вертолёт асосида ясалган бомба ёрдамида Владимир Путинга суиқасд тайёрлаган. Бундан ташқари, суд собиқ амалдорга 50 минг рубль жарима тўлаш мажбуриятини ҳам юклади.
Ҳужум қилишга уринишдан ташқари, Пузанов терроризмни тарғиб қилишда айбдор деб топилди.
Изоҳ (0)