Қозонда 22 ёшли ҳайдовчи аёл Chevrolet Lacetti’да симёғочни ва хусусий уй ҳовлиси деворини қулатди, унинг автомобили эса ағдарилиб кетиб, полизга тушди, дея хабар бермоқда «Вести.ru».
Ноодатий йўл-транспорт ҳодисаси қиз бордюрга туртиниб ўтиб, ён томондаги масофани сақлай олмагани туфайли содир бўлган.
Шифокорлар қизга кўкрак қафаси шикастланиши ташхисини қўйди. Унинг ўзи эса маҳаллий ОАВларда кенг муҳокама қилинган ҳодисадан сўнг ижтимоий тармоқда аслида мушукни айланиб ўтмоқчи бўлганини ёзди.
Изоҳ (0)