Сайёрамизнинг энг кекса аёли америкалик Гертруда Уивер АҚШ президенти Барак Обамани ўзининг 117-туғилган кунига таклиф қилди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
«У президент билан учрашишга жуда иштиёқманд. Гертруда у учун икки марта овоз берган. Биз унга туғилган кун учун таклифнома жўнатамиз», — деди Гертруда Уивер яшаётган қариялар уйи ходимаси.
Эслатиб ўтамиз, 5 март куни 117 ёшини нишонлаган ва Ердаги энг кекса ҳисобланган япониялик Мисао Окава 1 апрель куни эрталаб вафот этди. Энди Ердаги энг кекса аёл 116 ёшли Арканзас (АҚШ) фуқароси Гертруда Уивер бўлади. Яқин орада у расман Гиннеснинг Рекордлар китобига киритилади.
Таъкидлаш жоиз, Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманида истиқомат қилувчи Тўти Юсупова ҳам 135 ёшида вафот этди. Бироқ у Гиннеснинг Рекордлар китобига киритилмаган эди.
Изоҳ (0)