Баскетбол бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида ўтказилган халқаро «Наврўз-2015» турнирида иштирок этди ва бор йўғи 5-ўрин билан кифояланди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Кожомкули номли спорт саройида ўтган мусобақада терма жамоамиздан ташқари Тошкентдаги 7-Болалар ва ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактабининг «Университет» клуби ҳам қатнашди. Бу жамоамиз сўнгги 6-ўринни эгаллади.
Ўз тарихида XXII бор ташкил этилган халқаро турнирда Қозоғистоннинг «Каспий» клуби барча учрашувларни ўз фойдасига ҳал қилиб, 10 очко билан ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди. Қозоғистоннинг яна бир клуби – «Капшагай» 9 очко билан иккинчи, мезбонларнинг «Тулпар-СКИФ» жамоаси эса 8 очко билан бронза медалини қўлга киритди.
Етти очко жамғарган Озарбайжон терма жамоаси 4-ўринни банд этди. Терма жамоамиз 6 очко билан бешинчи, «Университет» эса 5 очко билан 6-ўрин билан чекланди.
Изоҳ (0)