2015 йилнинг 23 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Сун Лицзени қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида хабар берилди.
Учрашувда икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва янада ривожлантириш истиқболлари ҳамда Президент Ислом Каримовнинг 2014 йил август ойида Хитойга давлат ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Суҳбат давомида турли шакллардаги мунтазам Ўзбекистон – Хитой мулоқоти доирасидаги бўлажак учрашувлар жадвалига алоҳида эътибор қаратилди.
Изоҳ (0)