Ўзбекистон ҳукумати ўз қарори билан 2015-йилда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қурилиши ва 2016-йилги қурилишнинг асосий параметрлари дастурини самарали тарзда амалга оширишни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирларни тасдиқлади, дея хабар бермоқда UzDaily.
Ҳужжатда таъкидланишича, 2014 йил 27 октябрда Ўзбекистон ва Ислом тараққиёт банки ўртасида битим тузилган бўлиб, у «Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш» лойиҳасига 100 миллион доллар молиявий маблағ берилишини назарда тутади.
ИТБ маблағлари ҳисобидан Ўзбекистонда 2015 йилда 1,1 мингта намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қурилади.
Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан эса бундай уйлардан 10,9 мингтаси қурилади.
Изоҳ (0)