Европада ҳали-ҳамон Америка ҳукумати томонидан тезкорлик билан ташкил қилинган ядро қуроли турибди, у Россия ҳудудига етиб бора олади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Женевадаги Қуролсизланиш бўйича конференцияда айтиб ўтди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Вазирнинг таъкидлашича, 1991—1992 йилларда Россия стратегик бўлмаган қурол-яроғлари арсеналини ¾ қисмга қисқартирди. «Ушбу чора-тадбирлар Европада ҳанузгача АҚШнинг Россия ҳудудига етиб бора оладиган, тезкорлик билан ташкил қилинган ядро қуроли бўлиб туришига қарамай амалга оширилди», — деди у.
Изоҳ (0)