Хитой Халқ Республикаси Олий халқ суди ва Жамоатчилик хавфсизлиги вазирлиги циркуляри (директив ташкилотлар томонидан қуйи ташкилотларга юбориладиган фармойиш)га мувофиқ, бундан буён барча судланувчилар суд қаршисида қамоқхона формасида эмас, фуқаролик кийимида намоён бўлиши керак, деб ёзади «24.kg».
Шунингдек, уларнинг қандай услубда кийим танлашини ҳукумат тасдиқлаши керак эмас: у расмий услубда ҳам, кундалик услубда ҳам бўлиши мумкин.
Ҳужжатнинг мақсади судланувчилар ҳибсда сақланиши фактининг суд жараёнига таъсир этиши олдини олишдан иборат.
Олий халқ судининг аниқлик киритишича, суд ҳукми эълон қилингунига қадар судланувчилар айбдор деб эълон қилинмайди, шунинг учун айбдорлардек кўринишга эга бўлиши керак эмас.
Изоҳ (0)