Ҳиндистонда N1H1 чўчқа гриппи қурбонлари сони йил бошидан буён 1075 кишига етди, дея хабар бермоқда «Newskaz.ru». 28 февраль ҳолатига у билан касалланганлар сони 19 972 тани ташкил этди.
Аввалроқ касаллик йил бошидан буён 841 кишининг ҳаётига зомин бўлгани айтилган эди.
Ўшанда N1H1 вируси қурбонлари энг кўп Ражастхан ва Гужарат штатларида қайд этилган эди. Махараштра ва Мадхья-Прадешда эса энг кўп касалланиш ҳолатлари кузатилган.
Изоҳ (0)