Сиёсатчи Борис Немцов хотирасига бағишланган мотам марши умуман олганда тартибли равишда ўтди, дея хабар бермоқда Interfax Москва мэрияси минтақавий хавфсизлик ва коррупцияга қарши кураш департаменти бошлиғи Алексей Майоровга таяниб.
Унинг сўзларига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумотлари бўйича 50 дан ортиқ киши ҳибсга олинган. Улар жамоатчилик тартибини бузган.
Эслатиб ўтамиз, Москвада ўлдириб кетилган сиёсатчи Борис Немцов хотирасига бағишланган мотам намойиши ўтказилди.
Москва полицияси расмий маълумотларига кўра, унда 10 мингдан ортиқ киши қатнашди. Бошқа манбаларга кўра эса намойиш иштирокчилари сони 50 мингдан ошган.
Изоҳ (0)