Доғистоннинг Қизилюрт туманида ўтказилган махсус операция давомида дастлабки маълумотларга кўра камида олти нафар жангари йўқ қилинди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Қайд этилишича, Россия Федерацияси таркибидаги Доғистон Республикасининг Қизилюрт туманида аксилтеррор операция режими ўтказилиб, 25 февраль куни маҳаллий вақт билан соат 7:30 да махсус операция бошланган.
Махсус хизматлар вакилининг сўзларига кўра, операция ҳалигача давом этмоқда, ўрмонда яна тўрт нафар жангари қолган бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)