Буюк Британиядаги KFC фастфуд ресторанларида қаҳвани ейиш мумкин бўлган стаканларда торта бошлашди, дея хабар бермоқда The Daily Mirror.
Янги идиш иссиқликка чидамли оқ шоколад билан қопланган печеньедан ясалган ва шоколадли қоплама устига компания логотипи туширилган.
Фирма вакили Бренди Райт сўзларига кўра, янги стаканларга табиий ароматизаторлар сингдирилган бўлиб, уларни тўлалигича ейиш мумкин.
Изоҳ (0)