McDonald’s ресторанлар тармоғини жами қиймати 1 миллиард еврога тенг солиқларни тўламаганликда айблашди, дея хабар бермоқда Meduza.
Айбловни Европа ва Америка касаба уюшмалари бирлашмалари, шунингдек War on Want хайрия ташкилоти илгари сурди.
Таъкидланишича, McDonald’s компанияси 2009—2013 йилларда унинг лицензияси бўйича ишлаган ресторанларни роялти (лицензияли рағбатлар)ни Люксембургда рўйхатдан ўтган бўлинмалар ҳисобларига ўтказишга мажбур қилган.
McDonald’s учун роялти ресторан оборотининг беш фоизини ташкил қилади. Касаба уюшмалари ҳисоб-китобларига кўра, ушбу маблағларни имтиёзли солиқ тизими амал қиладиган Люксембургдаги бўлинмалар ҳисобларига ўтказиш орқали, McDonald’s жами 1 миллиард евролик солиқларни тўламаган.
Касаба уюшмалари бирлашмалари Еврокомиссиядан McDonald’s’га нисбатан тергов бошлашни сўрамоқда.
Изоҳ (0)