Ўзбекистон ёшлар (U20) терма жамоаси шу йилнинг 17-21 февраль кунлари Мьянмада ўтказиладиган халқаро турнирда мезбон Мьянма ва Фижи термаларига қарши ўйинларда иштирок этиши керак эди, деб хабар беради «Stadion.uz».
Бироқ яқинда бўлиб ўтган ЖЧга қуръа ташлаш маросимидан кейин Равшан Ҳайдаров жамоаси ушбу мусобақага бормайдиган бўлди. Боиси, қуръа натижасида Ўзбекистон Фижи билан бир гуруҳдан ўрин олди. Юқорида тилга олинган мусобақа доирасида Фижи ва Мьянма ўзаро икки марта баҳслашади.
Эслатиб ўтамиз, Янги Зеландияда бўлиб ўтадиган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси Германия, Гондурас ва Фижи терма жамоалари билан биргаликда “E” гуруҳидан ўрин олган.
Изоҳ (0)