Астроном олимлар тарихда биринчи марта Персей юлдузлар туркумида янги юлдуз тизимнинг шаклланиш жараёнини муҳрлашга муваффақ бўлди, дея хабар бермоқда «Газета.ru» Nature журналига таяниб.
Айни пайтда юлдуз тизими битта шаклланган юлдуз ва учта газ булутидан иборат, улар астрономлар ҳисоб-китобига кўра, 40 минг йилдан сўнг тўлақонли юлдузларга айланади. Юлдузлар анча кичик бўлиши тахмин қилинмоқда: ҳар бирининг оғирлиги Қуёш массасининг ўндан бирига тенг.
Изоҳ (0)