Бангладешда 100 ёшли тимсоҳ бўкиб ўлди, дея хабар бермоқда «Сегодня.ua». Маълум бўлишича, Багерхат округидаги Хон Жаҳон Али ибодатхонаси яқинидаги ҳовузда яшовчи тимсоҳни зиёратчилар озиқлантирган.
Ташрифчилар қорни тўқ тимсоҳ иқтисодий жиҳатдан қийин даврда уларга омад келтиришига умид қилиб турли егуликлар, масалан, товуқ гўшти ташлаган. Сўнг бир неча ойда зиёратчилар сони бир неча марта ошган, шу билан бир вақтда тимсоҳга ҳадялар ҳам кўпайган.
Нозир сўзларига кўра, баъзи ташрифчилар ҳовузга бутун бошли қўйнинг гўштини ташлаб, бундай қурбонлик уларга катта омадлар олиб келишига ишонган. Натижада жонивор кескин вазн ола бошлаган.
Изоҳ (0)