Оқ уй Минскда эришилган келишувларни «потенциал муҳим қадам» деб атади, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net».
«Унинг тўлиқ амалга оширилиши, жумладан жанговар ҳаракатларнинг тўхтатилиб, Украинанинг Россия билан чегара яқинида назоратни қайта қўлига олиши бугунги келишувлар учун ҳақиқий синов бўлади», — дейилади Оқ уй баёнотида.
Америка томони фикрича, оғир қурол-яроғ Украина шарқидан чиқариб кетилиши керак. Бундан ташқари, АҚШ Россияни ўз қўшинлари ва техникасини Украинадан олиб чиқиб кетишга чақирмоқда.
Изоҳ (0)