АҚШнинг Пенсильвания штати полицияси 16 ёшли Максвелл исмли ўспиринни ҳибсга олди. У ўзи ўлдирган синфдоши Райан фонида селфи олиб, Snapchat дастури орқали уни дўстига юборганидан сўнг қотилликда гумон қилинди. Бу ҳақда USA Today хабар берди.
Йигитча расмга синфдошини ўлдиргани ва яна қурбонлар бўлишини изоҳ сифатида ёзди. Максвеллнинг дўсти суратни юклаб олди ва онасига кўрсатди. Шундан сўнг аёл полицияга мурожаат қилди.
Ўқотар қурол билан яралаб ўлдирилган боланинг танаси 4 февраль куни ўз уйида топилди.
Максвелл қўлга олингач, полициячилар унинг уйини тинтув қилди ва ертўладан тўппонча топиб олди, ўқ айнан ундан отилган бўлиши мумкин. Pittsburgh Post-Gazette хабарига кўра, ўспирин қотилликни тан олган.
Максвелл айни пайтда ҳибсда сақланмоқда, унинг қандай жазо олиши мумкинлигига аниқлик киритилмаяпти.
Изоҳ (0)