Хитой Халқ Республикаси Олий Халқ суди 9 февраль, душанба куни жиноий гуруҳ раҳбари Лю Хань, унинг укаси Лю Вэю ва яна беш ҳамтовоғига нисбатан ўлим жазоси ҳукми чиқарилганини тасдиқлади, деб ёзади ТАСС.
Марказий Хитой телевидениеси хабарига кўра, уларнинг барчаси 1993 йилдан бошлаб амалга оширилган қатор жиноятларда айбдор деб топилган.
Ҳибсга олингунига қадар Лю Хань Сичуань провинциясидаги энг йирик тоғ-кон корхоналаридан бири — «Ханьлун» корпорацияси бошқарув раиси лавозимини эгаллаган.
Хитойнинг «Хужунь» журнали ҳисоб-китобларига кўра, 2012 йилда у Хитойнинг энг бадавлат фуқаролари рўйхатида 230-ўринни эгаллаган.
Изоҳ (0)