Владимир Путин огоҳлантиришича, дунё бозорида нефть нархининг пасайиши тескарисига айланиб кетиши «иқтисодий шок»ка олиб келиши мумкин, деб ёзади «РБК». Унинг фикрича, Яқин Шарқ бозорга барқарорлик зарурлигини тушуна бошламоқда.
Бундай баёнотни Путин Мисрнинг «Ал Аҳрам» газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди. У нархлар пасайиши туфайли нефть-газ соҳаси инвесторларни камроқ жалб эта бошлаганини таъкидлади.
«Маълум бир вақтда нархлар пасайиши тескари тус олиб, кучли нарх коррекцияси юзага келиши мумкин, у ҳақиқий иқтисодий шок бўлади. Бундай тубдан ўзгаришлар нефть ишлаб чиқарувчиларига ҳам, истеъмолчи давлатларга ҳам ва умуман дунё иқтисодиётига ҳам керак эмас», — дея огоҳлантирди Путин.
Изоҳ (0)