Хитойнинг Ички Мўғулистон автоном тумани суди серияли қотил Чжао Чжихунни ўлим жазосига маҳкум этди, дея хабар бермоқда «РИА Новости». Унинг қилган жинояти учун 1996 йилда бошқа бир йигит қатл этилган, унинг айбсизлиги 2014 йил декабридагина исботланган эди.
42 ёшли Чжао Чжихун 2005 йилда қатор жиноятлар, жумладан 1996 йилги қотилликни амалга оширганлигини тан олган эди. Ушбу жиноят учун суд хатоси билан, қурбонни топиб, бу ҳақда полицияга хабар берган йигит қатл этилган эди. Қатл чоғида у бор-йўғи 18 ёшда бўлган.
2014 йил декабридагина у айбсиз деб топилди. Хитой ҳукумати йигитнинг ота-онасидан узр сўраб, уларга 330 минг доллар миқдорида товон пули тўлади.
Изоҳ (0)