Владимир Путин Мисрнинг «Ал Аҳрам»газетасига берган интервьюсида Украинадаги инқирозга АҚШ ва унинг иттифоқдошлари ҳаракатлари сабаб бўлганини айтди, деб ёзади «Корреспондент.net».
«Украинадаги тангликка Россия сабабчи бўлгани йўқ. У ўзларини «совуқ уруш»да «ғолиб» деб ҳисоблаган АҚШ ва унинг иттифоқдошларининг ҳар жойда ўз истакларини ўтказишга уриниши оқибатида юзага келди», — деди у.
«Биз НАТО инфратузилмаси бора-бора Россия чегараларига яқинроқ келаётганини, Россия манфаатлари назар-писанд қилинмаётганини кўряпмиз», — дея қайд этди президент.
«Биз АҚШ ва унинг Ғарбдаги шерикларини Украина ички ишларига аралашиш ҳалокатли оқибатларга олиб келиши ҳақида кўп бора огоҳлантирдик, аммо улар фикримизга қулоқ солмади», — деди Путин.
Изоҳ (0)