Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хитойнинг унчалик таниқли бўлмаган Manta компанияси Manta 7X деб номланган биронта ҳам тугмачага эга бўлмаган смартфонни чиқарди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net».

Фото: korrespondent.net

Фото: korrespondent.net

Manta 7X’нинг ташқи кўриниши Nexus смартфонларини эслатади. Клавишсиз смартфонни бошқариш жуда осон: экран пастида сенсорли панель бўлиб, у «Уйга» (Home) тугмачаси вазифасини бажаради. Шунга ўхшаш панель ёнбош томонда ҳам бўлиб, унинг ёрдамида овоз баландлигини бошқариш, телефонни ўчириб-ёқиш мумкин.

Manta 7X 5,5 дюймли (1920×1080 пикселли) экран, 4 ядроли Qualcomm Snapdragon 801 процессори, 2 Гб тезкор, 32 Гб ички хотира, 13 мегапикселли асосий камера билан жиҳозланган.

Компаниядагиларнинг ишонтириб айтишича, смартфон суҳбат режимида 35 соат, кутиш режимида 654 соатгача ишлаши мумкин.

Manta 7X Android 4.4 KitKat операцион тизимида ишлайди. Гаджет Хитойда 652 доллардан сотила бошлади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди