HTC компанияси глобал коммуникациялар бўйича менежери Жефф Гордон iPhone’ни «зерикарли» ва «оддий» деб атади. Бу ҳақда «Российская газета» хабар берди.
2014 йилнинг октябридан декабригача Apple деярли 75 миллионта смартфон сотгани ҳақида ҳисобот чиқаргач, Гордон ўз Twitter’ида рақиб компанияни бундай муваффақият билан табриклади ва «MacBookAir ишлатаман, аммо iPhone’ни жуда зерикарли деб биламан — бу Apple’ни ёқтирмайман дегани эмас», — деб қўшиб қўйди.
https://twitter.com/urbanstrata/status/560269527544393729
Кейинги постида топ-менежер ўз фикрини асослаб бермоқчи бўлиб, iPhone’нинг зерикарли, оддий танлов эканлигини, у янада ўзига хос, янада шахсий ва ҳайратланарли телефонни исташини ёзди.
https://twitter.com/urbanstrata/status/560270881557979137
Изоҳ (0)