Швециянинг юқори технологияларга ихтисослашган компанияси ўз ходимларига микрочиплар ўрнатди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Гуруч донаси катталигидаги майда RFID (radio-frequency identification) чипи оддий қўл ҳаракати билан офисга рухсатномасиз кириш, ксерокопия қурилмаларидан фойдаланиш, ошхонада тушлик учун пул тўлаш имконини беради.
Яна 700 ишчи бундай чипни ўз териси остига киритиш истагини билдирди, бироқ улар бироз кутишига тўғри келади. Офис марказининг расмий очилиш кунида компания дирктори ҳам бундай чипни ўзига ўрнаттирди.
Изоҳ (0)